Комилжон Отаниёзов уй музейи
Комилжон Отаниёзов 1917-1975 Комилжон Отаниёзов (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955), Тошкент консерваториясида таълим олган (1955—56). Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб (1936—52), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир, Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Қодир («Гулсара»), Даврон Ота («Даврон Ота») каби образлар яратган. Комилжон Отаниёзов 30-йиллардан мураккаб халқ ашулаларини, достонлардан қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм сувора ва мақомлари Комилжон Отаниёзов ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. Комилжон Отаниёзов Хоразм достон қўшиқ(нома)лари асосида янгича услуб яратган. Бастакор сифатида бу услубда ижод қилган «Салом, сенга Хоразмдан», «Муборак», «Ватан», «Олқиш», «Темир йўл», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби қўшиклари ўзининг оммабоплиги ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Комилжон Отаниёзов А. Степанов билан ҳамкорликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев билан «Сўнгги хон» каби мусиқали драмалар яратди.